Имомали Раҳмон Ўзбекистонга ташриф буюрди
Тожикистон президенти Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Шундан сўнг, олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.
Бугун, 9 ноябр куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ саммитида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024