Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон билан музокара ўтказди
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари икки томонлама муносабатлар масалаларини муҳокама қилди.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан музокара ўтказди.
Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, энергетика, электротехника, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича, шу жумладан ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасида мувофиқлашган ишларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Ҳудудлар ўртасидаги ишбилармонлик алоқалари ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқди.
Мавзуга оид
16:16
Ўзбекистон ва Озарбойжон президентлари телефон орқали суҳбатлашди
09:27
Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюради
20:43 / 23.12.2024
Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади
13:58 / 20.12.2024