Ўзбекистон | 12:46 / 09.11.2023
6845
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда аҳоли учун иссиқлик таъминоти тарифи ўзгаришсиз қолди 

Халқ депутатлари пойтахт кенгаши қарорига кўра, аҳоли учун иссиқлик таъминоти тарифи нархи ўзгаришсиз қолади. Юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун тариф ошириляпти.

Фото: Veolia Energy Tashkent

Тошкент шаҳрида юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун тарифлар оширилади.

Халқ депутатлари пойтахт кенгаши қарорига кўра, иссиқлик таъминоти учун базавий тариф 67,3 фоизга — 1 Гкал энергия учун 397 212 сўмдан 664 465 сўмгача ошади.

Тарифлар:

аҳоли учун тариф ўзгаришсиз қолади — 1 Гкал учун 91 960 сўмни ташкил этади;

юридик шахслар учун — 1 Гкал учун 141 737 сўмдан 212 606 сўмгача ошади;

бюджет ташкилотлари учун — 1 Гкал учун 502 067 сўмдан 801 963 сўмгача ошади.

Тарифлар ўртасидаги фарқ бюджетдан субсидиялар ҳисобидан қопланади.

Мавзуга оид