Жаҳон | 15:09 / 12.11.2023
21188
6 дақиқада ўқилади

Киевга яна ракета зарбаси ва Рязандаги темирйўлда портлаш. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 626-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Володимир Зеленский Херсон озод этилганига бир йил тўлгани муносабати билан видеомурожаат йўллади. «Россия буни қанча такрорламасин, ҳеч қачон бутунлайга келмайди», — дея қайд этди Украина президенти.
  • Россия армияси Киев бўйлаб ракета зарбаси йўллади. Маҳаллий расмийлар ва Украина ҚК ракета шаҳарга кираверишда уриб туширилганини маълум қилган.
  • Бундан ташқари, РФ ҳарбийлари Украина ҳудуди бўйлаб 31 та камикадзе-дронларни учирган. Украина қуролли кучлари 19 та дрон уриб туширилганини билдирган.
  • Рязан областида «бегона шахслар таъсирида» юк поездининг 19 вагони релсдан чиқиб кетди. Тергов қўмитаси теракт ҳақида жиноий иш қўзғатган.

Кун кадри. Рязан областида темирйўлда авария 

11 ноябр тонгида Рязан областидаги «Рибное – Блокпост 204-км» перегонида (икки қўшни станция орасидаги масофа) қўлбола портловчи қурилма ишга тушган ва юк поездининг 19 вагони релсдан чиқиб кетган. Москва темирйўллари (МЖД) маълумотига кўра, машинист ёрдамчиси енгил тан жароҳати олган. Ҳодиса темирйўл транспорти фаолиятига «бегона шахслар аралашуви» туфайли рўй бергани, бу поездлар ҳаракатига таъсир кўрсатмагани қўшимча қилинган.

Рибное — Блокпост 204 км перегонида темирйўл аварияси оқибатларини бартараф этаётган ишчилар
Фото: Россия темирйўллари

Киев ўққа тутилиши

Россия қўшини 11 ноябр тонгида Киев бўйлаб зарбалар йўллади. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари шаҳар устига келаётган ракетани уриб туширган, аммо Киев области ҳудудида икки ракета аҳоли яшаш манзиллари ўртасидаги ҳудудга тушиб, бир неча турар жойни шикастлаган. Қурбонлар ва яраланганлар йўқ.

Бу қарийб икки ойлик танаффусдан кейин Украина пойтахтига илк бор ракета учиб келиши бўлди.

Володимир Зеленский бу ҳужумни Херсон озод этилганининг бир йиллигига боғлади. «Россия Херсон ва озод этилган бошқа шаҳарларимиз учун йил давомида қасос олди: ҳар куни ўққа тутди, бомбалар, артиллерия, ракеталар билан. Фақат кечаги куннинг ўзидан [10 ноябр] бугун тонггача [11 ноябр] қарийб 40 дрон ва ракеталар, Киевга қарши баллистика, Одесса ва Харкив областларига қарши дронлар ва ракеталар. Душман онгли равишда мазах қилмоқда», — дея қайд этган президент ўз мурожаатида.

Киев узра Россия ракетаси изи
Anna Voitenko / Reuters / Scanpix / LETA
Киевликлар ҳаво тревогаси чоғида метрога яширинди
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA
Киев метросида яширинган аҳоли вакиллари. Фото: Reuters

Херсон озод бўлганининг бир йиллиги

Бир йил олдин, 2022 йил 11 ноябр куни украин қўшини Херсонга кирганди — шаҳар саккиз ойдан ортиқ вақт мобайнида оккупацияда яшаганди. Қуйида херсонликлар ўз шаҳри озод бўлганининг бир йиллигини қандай кутиб олгани акс этган суратлар.

Херсон аҳолиси шаҳарнинг асосий майдонига гуллар кўтариб келди
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий Херсон областида, Днипро бўйидаги позицияда қоровуллик қилмоқда (бу айнан қаерлиги — аниқ эмас)
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Ободонлаштириш хизмати ходимлари Херсон кўчаларини тўкилган барглардан тозаламоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Бинони ракета зарбаларидан ҳимоялаш учун қум тўлдирилган қоплардан ўрнатилган тўсиқ
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Херсонлик киши Днипро бўйлаб қайиқда сузмоқда
Viacheslav Ratynskyi / Anadolu / ddp / Vida Press
Футбол ўйнаётган болалар
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Херсондаги кўп қаватли уйлардан биридаги баннер
Viacheslav Ratynskyi / Anadolu / ddp / Vida Press

Украинларнинг Бахмут атрофидаги позицияси 

Украина қуролли кучлари ҳарбийси Бахмут яқинидаги бузилиб кетган йўл бўйлаб ҳаракатланмоқда. Украина ҚКга кўра, Россия қўшини бу йўналишда «фаол мудофааланиш»га ўтди ва «украин позициялари бўйлаб артиллерияни фаол қўлламоқда»
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Украина ҚК 56-бригадаси жангчилари автоматик С-60 зенит замбарагидан ўт очмоқда
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Украина ҚК 56-бригадаси жангчилари жанговар топшириқ пайтида
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Бахмут яқинидаги ўрмонзорда зарбага учраган автомобил
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images

Украина ва Словакия чегарасидаги фуралар

Украина ва Словакия чегарасидаги «Вишне-Немецке» назорат-ўтказиш пунктида юк машиналарининг 16 километрлик навбати юзага келган. Йўл ҳаракати билан боғлиқ муаммолар Полша ва Украина чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларини тўсиб қўйган полшалик ташувчиларнинг норозилик акциясидан кейин бошланган: Украина фуралари йўналишни ўзгартиришга ва Евроиттифоқ ҳудудига Словакия орқали боришга мажбур бўлмоқда.

Евроиттифоқ томонидан 2022 йил баҳорида Украина маҳсулотлари импорти ва транзити учун жорий этилган имтиёзларга қарши дастлаб полшалик фермерлар норозилик бошлаганди: маҳаллий бозор украинларнинг арзон дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлиб кетиши оқибатида улар жиддий зарар кўрмоқда. Энди чегарада полшалик юк ташувчилар ҳам норозилик билдирмоқда: ТАСС агентлиги қайд этишича, улар Украинадан тижорий юк ташишни мажбурий лицензиялашнинг олдинги тартибини тиклашни ва кенг кўламли уруш бошланганидан кейин Украина транспорт компанияларига берилган рухсатномаларни бекор қилишни талаб этмоқда.

Robert Nemeti / Anadolu / ddp / Vida Press

 

Мавзуга оид