Британия собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон ташқи ишлар вазири бўлди
Мамлакат ҳукуматидаги юқори лавозимларда тайинловлар амалга оширилди.
Буюк Британия собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Британия ҳукумати хабар берди. Собиқ ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли ички ишлар вазири этиб тайинланди.
Британия ҳукуматидаги кадрлар ўзгариши Буюк Британия Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Суэлла Браверман ишдан бўшатилиши ортидан юз берди. У The Times газетасида шов-шувли мақола ёзди, жумладан, Фаластин тарафдорлари намойишида полициянинг ҳаракатларини танқид қилди.
Дэвид Кэмерон 2010-2016 йилларда Буюк Британия бош вазири бўлган. Унинг раҳбарлигида мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши ҳақида муҳокама бошланди, якунда Буюк Британия аҳолиси Brexit учун овоз берди. Шу билан бирга, Кемероннинг ўзи Британиянинг Европа Иттифоқидаги аъзолигини сақлаб қолиш тарафдори бўлган ва референдумнинг эртасигаёқ истеъфога чиқди. Унинг ўрнини Тереза Мэй эгаллади.
Мавзуга оид
00:10 / 25.12.2024
Сунъий интеллект диабет ривожланиш хавфини ўнлаб йиллар олдин аниқлашга ёрдам беради
03:11 / 24.12.2024
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
21:42 / 19.12.2024