Жаҳон | 16:34 / 14.11.2023
17666
5 дақиқада ўқилади

Украина учун қирувчилар ва Лиман яқинидаги зирҳли поезд. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 628-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • РИА Новости ва ТАСС РФ мудофаа вазирлигига таяниб Днипро дарёси бўйидаги Россия қўшинлари «қайта гуруҳланаётгани» ҳақида хабар берди, кейин эса бу хабарини ўчириб юборди. Мудофаа вазирлиги янгиликни провокация деб атаган, РИА Новости вакили эса кейинроқ маълумот «мудофаа вазирлигининг, тахминларга кўра, Украина ҳудудидан туриб юритиладиган сохта аккаунтидан олингани»ни билдирган.
  • The Economist АҚШ ҳукумати баҳоларига кўра, кенг кўламли уруш бошланганидан буён 70 минг украин жангчиси ҳалок бўлиб, яна 120 минг киши яралангани ҳақида хабар берди. Журналистлар бу маълумотлар манбасини келтирмаган.
  • Харкив суди маҳаллий аҳоли вакилини умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди. У 2022 йил мартида маъмурият биносига зарба берилиши учун Россия ракетасига нишон белгилаб беришда айбдор деб топилган (ўша ҳужум оқибатида 44 киши ҳалок бўлганди). Айбланувчи айбини тан олмаган ва «Украинада адолат йўқлиги»ни айтган.
  • Mash телеграм-канали украинларнинг диверсия-разведка гуруҳлари Белгород областига ёриб киргани ҳақида хабар тарқатди. Регион раҳбари бу маълумотни «фейк» деб атади.
  • Москва муниципал депутати, армия тўғрисидаги «фейклар» бўйича етти йилга қамалган Алексей Гориновга қарши янги иш очилди — терроризмни оқлаш моддаси (ЖК 205.2-моддаси, 1-қисми) бўйича — камерадошлари билан «Азов» баталёни ва Қрим кўпригидаги портлаш ҳақидаги суҳбати туфайли.

Руминияда F-16 пилотларини тайёрлаш маркази

Руминия жануби-шарқидаги Фетешти шаҳри яқинидаги авиабазада НАТОнинг Европадаги ўқув маркази очилган. Бу ерда алянсга аъзо мамлакатлар пилотлари Нидерландия томонидан тақдим этилган F-16 қирувчи самолётларида учишни ўрганади. Бу ерда декабр ойида украиналик пилотлар ҳам машғулотларни бошлайди.

Нидерландия Украинага 42 самолёт тақдим этган: уларнинг барчаси ҳам УҚК эҳтиёжлари учун эмас, самолётларнинг бир қисми фақат ярим йил давом этадиган машғулотларда фойдаланилади. Нидерландиядан ташқари Дания (19 та), Норвегия (10 тагача) ва Белгия (айнан қанчалиги ҳозирча номаълум) ҳам ўз техникаларини беришни режалаштирган. Украина дастлабки F-16 самолётлари 2024 йилнинг биринчи ярмида етиб келишини кутмоқда.

Володимир Зеленский бу ҳарбий ёрдам «[Украина ва НАТО] мамлакатлари авиация коалициясига муҳим амалий ҳисса бўлиши»ни таъкидлаган.

F-16 ўқув маркази очилиш маросими
Robert Ghement / EPA / Scanpix / LETA
Ўқув марказининг кўриниши
Andrei Pungovschi / AFP / Scanpix / LETA
Ўқув маркази командири (хавфсизлик нуқтайи назаридан унинг шахси ошкор этилмаган) очилиш маросими олдидан илк учувчи-курсантлар билан мулоқот қилмоқда
Robert Ghement / EPA / Scanpix / LETA
Нидерландиянинг F-16 самолёти ўқув марказидаги ангарда
Andrei Pungovschi / AFP / Scanpix / LETA

Россиянинг Лиман яқинидаги зирҳли поезди

РФ ҚК «Енисей» зирҳли поезди локомотиви Лиман йўналишидаги станцияда. Шаҳар оккупация қилинган Донецкдан тахминан юз километр масофада жойлашган ва Украина қуролли кучлари назоратида
Станислав Красилников / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA
Россия армияси шахсий таркиб, ҳарбий техника ва бошқа юкларни ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига етказишда зирҳли поездлардан фаоллик билан фойдаланмоқда. Поездларда ўт очиш нуқталари мавжуд. Поездлар ҳимоясини кучайтириш учун бортли вагонга БМП-2 ўрнатилган
Станислав Красилников / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA

Харкив яқинидаги украин ҳарбийлари 

Украина қуролли кучларининг 68-алоҳида егер ўқчилар бригадаси жангчилари Харкив областидаги олдинги чизиқда. Россия қўшини ушбу региондаги шаҳар ва қишлоқларни мунтазам равишда ўққа тутмоқда. Украина чегара хизмати 11 ноябр куни украин чегарачилари чегарада, «кулранг зона»да бўлган Тополи қишлоғида украин байроғини кўтаргани ҳақида хабар берди.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучларининг Харкив областидаги позицияси
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Бошпанадаги украиналик ҳарбий
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Омскда шартнома асосида хизмат қилиш рекламаси

2023 йил баҳорида Омскда шартнома асосида хизмат қилувчиларни тайёрловчи «Алфа» спецназ мактаби атрофидаги реклама шитлари. Област губернатори в.б Мина Ахвердиеванинг сўзларига кўра, бу «махсус ҳарбий амалиётнинг бўлажак иштирокчилари қайноқ нуқталардан ўтган фахрийлар томонидан ўқитиладиган» Сибирдаги ягона жой.
Алексей Мальгавко / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид