Жаҳон | 22:19 / 16.11.2023
7639
1 дақиқада ўқилади

Педро Санчес Испания бош вазири этиб тасдиқланди 

51 ёшли сиёсатчи яна бош вазир курсисини эгаллади. 

Фото: Zuma/ТАСС

Испания парламентининг қуйи палатаси ҳукумат раҳбари лавозимига Испания социалистик ишчилар партияси (PSOE) етакчиси Педро Санчес номзодини тасдиқлади. 

Овоз бериш натижаларига кўра, 350 депутатдан 179 нафари Санчеснинг бош вазир этиб қайта сайланишини қўллаб-қувватлаган. Унинг маъқулланиши учун камида 176 нафар парламент аъзосининг овози керак эди. 

2023 йил июл ойида бўлиб ўтган умумий сайловларда консерватив Халқ партияси ғалаба қозониб, парламентдаги 137 та ўринни қўлга киритди. Сентябр ойида Испания қироли партия етакчиси Алберто Нунйес Фейхуга ҳукумат тузишни топширди. Аммо у муваффақиятсизликка учради. Кейин монарх Санчесни бош вазир лавозимига таклиф қилди. Унинг партияси сайловларда иккинчи ўринни эгаллаган эди. 

51 ёшли Педро Санчес Перес-Кастехон 2018 йилдан 2023 йил июлигача Испания ҳукуматини бошқарган. У 2014 йилдан бери Испания социалистик ишчилар партиясига раҳбарлик қилади.

Мавзуга оид