Австрия Лавров ЕХҲТ йиғилишига таклиф этилиши мумкинлигини маълум қилди
Александр Шалленберг ташқи сиёсатда прагматизмни ёқлаб, Россия ТИВ раҳбари билан учрашишга тайёрлигини билдирди.
Австрия ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Скопеда бўлиб ўтадиган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) вазирлар кенгаши йиғилишига таклиф этилиши мумкинлигини истисно этмади. 18 ноябр куни чоп этилган Австриянинг Die Presse газетасига берган интервюсида у Лавровнинг Шимолий Македония пойтахтидаги учрашувга таклиф этилишини тўғри деб атади.
Шалленберг Лавров билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирган ва Европани ташқи сиёсатга прагматик ва ҳушёр ёндашишга чақирган. Австрия ташқи ишлар вазири, шунингдек, Украинанинг Европа Иттифоқига босқичма-босқич интеграциялашувини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
30 ноябр-1 декабр кунлари ташкилотга раислик қилаётган Шимолий Македония пойтахтида ЕХҲТнинг 57 давлати ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
13:37 / 06.12.2024
Кая Каллас Малтада Лавров билан мулоқот қилмайди
12:14 / 06.12.2024
ГФР ТИВ раҳбари: Лавровнинг ЕХҲТдаги баёнотлари - чидаб бўлмас ёлғон
11:11 / 20.11.2024
Лавров: РФ ҳудудига ATACMS зарбаси - эскалация ҳақида сигнал
14:01 / 15.11.2024