Ўзбекистон | 16:55 / 22.11.2023
4834
3 дақиқада ўқилади

Mobiuz Қорақалпоғистонда 220 дан ортиқ таянч станцияларини ишга туширди

Фото: Mobiuz

Mobiuz Қорақалпоғистонда кўпроқ янги таянч станцияларни қуриш ҳисобига тармоқ қамрови ҳудудини кенгайтиришга интилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистоннинг энг ғарбий ва энг катта қисми бўлиб, мамлакатимиз ҳудудининг деярли 40 фоизини эгаллайди. Шу билан бирга, у аҳолиси энг паст зичлиги бўйича иккинчи ўринда туради – бу ерда ҳар бир квадрат километрга тахминан 12 киши тўғри келади. Шаҳар ва овуллар атрофида эса чексиз чўллар жойлашган.

Mobiuz Қорақалпоғистоннинг бундай географик ва демографик хусусиятларини инобатга олмоқда. Компания янги ҳудудларни босқичма-босқич 4G LTE билан қамраб олиш, шунингдек, республиканинг катта шаҳарларида тармоқ сиғимини оширишга интилмоқда. Mobiuz ишга туширган 220 дан ошиқ таянч станцияларининг 160 дан ортиғи мутлақо янги жойлардаги объектларда жойлашган.

Хусусан, Нукус шаҳрида 30 та, Беруний туманида 29 та, Амударё туманида 24 та, Тўрткўл туманида 21 та, Нукус туманида 13 та, Қўнғирот туманида 11 та янги таянч станциялари ўрнатилди. Қолган таянч станциялари Кегейли, Чимбой, Қораузоқ, Тахтакўпир, Шуманай, Хўжайли, Қанликўл, Тахиатош ва бошқа туманларда жойлашган.

Бунинг самарасида Амударё туманидаги Қорамон қишлоғи, Чимбой туманидаги Бердақ қишлоғи, Қўнғирот туманидаги “Мийнетобод”, Нукус туманидаги “Баканшоқли”, Хўжалидаги “Мустақиллик” қишлоқ фуқаролар йиғинлари, Кегейли туманидаги Абат шаҳри ва бошқа аҳоли пунктлари аҳолиси эндиликда Mobiuz компаниясининг юқори сифатли хизматларидан фойдаланмоқда.

Mobiuz амалдаги таянч станцияларини модернизация қилишда давом этмоқда. Энг кўп модернизация қилинган таянч станциялари Элликқалъа туманига (13 та), Нукус шаҳри, Амударё ва Беруний туманларига (ҳар бирида 11 тадан) тўғри келмоқда. Қорақалпоғистонда Mobiuzʼнинг жами 60 дан ортиқ таянч станциялари модернизация қилиниб, ишга туширилди.

Йил охиригача Нукусдаги Mobiuz хизмат кўрсатиш маркази техник жамоаси олдида улкан вазифалар турибди. Янги таянч станцияларини қуриш, мавжудларини янгилаш, транспорт тармоғини такомиллаштириш ёрдамида 4G LTE интернети янада ривожлантирилади.

Mobiuz ҳақидаги кўпроқ янгиликлар билан компаниянинг Telegram-каналида танишиб чиқишингиз мумкин. Аввалроқ оператор Андижон вилоятида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берган эди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид