Андижонда Ўзбекистон - Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
Давлатлараро чегарани демаркация қилиш масалалари кўриб чиқилди, чегаранинг айрим участкаларида зарур дала ўрганишлари ўтказилди.
26 ноябр куни Андижон шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши якунланди.
«Дунё» хабарига кўра, 21-26 ноябр кунлари бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон-Қирғизистон давлатлараро чегарасини демаркация қилиш масалалари кўриб чиқилди, чегаранинг айрим участкаларида зарур дала ўрганишлари ўтказилди.
Учрашувлар дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди. Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди.
Музокараларнинг аввалги раунди 13-19 август кунлари Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унинг давомида демаркация ишларини олиб бориш учун махсус (умумий) геодезия тармоғини яратиш бўйича ҳам тайёргарлик ишлари олиб борилган эди.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024