Дэвид Кэмерон Шотландия бош вазирига ўзбошимчалик қилгани учун танбеҳ берди
Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Шотландия ҳукуматига ташқи алоқалар бўйича ёрдамни тўхтатиши мумкинлиги билан таҳдид қилди.
Кэмерон Шотландия бош вазири Ҳамза Юсуфнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан Ташқи ишлар вазирлиги вакили иштирокисиз учрашгани ва Ғазо секторидаги уруш бўйича ўз позициясини билдирганидан ғазабланди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.
Буюк Британия қонунларига кўра, Бирлашган Қироллик таркибига кирувчи давлатлар фақат ўз ваколатлари доирасига кирувчи соҳаларда ташқи алоқаларни ривожлантириши мумкин ва уларнинг хорижий сиёсатчилар билан учрашувларида Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирок этиши шарт.
Дэвид Кэмерон Шотландия ташқи ишлар вазири Ангус Робертсонни танқид қилди. Чунки, Дубайдаги COP28 иқлим анжумани доирасида Ҳамза Юсуф Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашган. Аммо бу ҳақда Британия ТИВ хабардор қилинмаган ва шу сабабли учрашувда ТИВ вакили қатнаша олмаган.
«Ташқи ишлар вазирлиги ходимининг қатнашмагани протоколга зид. Вазирлар йиғилишларида вазирлик вакилларининг иштирок этиши бўйича протоколнинг ҳар қандай кейинги бузилиши вазирликнинг учрашувни ташкил этишда ёрдами ва моддий-техник таъминотидан бош тортишга олиб келади», дейилади Кэмерон мактубида.
Мавзуга оид
03:11
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
21:42 / 19.12.2024
Британия Украина аскарларини тайёрлаш учун Украинага ўз инструкторларини юборади
21:56 / 11.12.2024