Ўзбекистон | 09:36 / 18.12.2023
3175
2 дақиқада ўқилади

Риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси эълон қилинди.

Қонун лойиҳаси тузилмаси 7 та боб ва 45 та модда (амалдаги 6 та боб 28 та моддадан) иборат.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсадлари

бизнеснинг «соядан» чиқишини рағбатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шаклланган бизнес юритиш амалиётига мослаштириш;

очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, яширин иқтисодиётга қарши курашишга кенг жамоатчиликни, оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш, жамиятда яширин иқтисодиётга муросасизлик ҳиссини шакллантириш, легал бизнес юритишнинг нуфузини ошириш;

яширин иқтисодиётнинг шаклланишига олиб келадиган сабаблар ва омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

хизмат кўрсатиш соҳасидаги норасмий меҳнат фаолиятини юритиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш.

Қонун лойиҳаси эскирган ва ҳаволаки нормалар қайта кўриб чиқишга, қуйидаги вазифаларни амалга ошириш назарда тутилган тўғридан тўғри амал қиладиган янги нормаларни жорий қилишга йўналтирилган:

риэлторлик фаолиятини тартибга солиш шакли сифатида лицензиялашни бекор қилиш ва баъзи функцияларни ўзини-ўзи бошқариш жамоат ташкилотларига босқичма-босқич ўтказиш;

риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи ва риэлтор фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат ташкилотлари билан биргаликда, молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, риэлторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назорати текширувидан ўтказиш;

манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга йўналтирилган, риэлторлар профессионал фаолиятининг ахлоқий қоидаларига риоя қилиш;

барча иштирокчилар ўртасида жиноий схемаларга қарши курашиш ва уларни йўқ қилиш ҳамда молиявий интизомни мустаҳкамлаш механизмларини яратиш;

кўчмас мулк бозорининг барча иштирокчиларининг мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини яратиш;

риэлторлик фаолиятини тартибга соладиган нормаларни битта норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унификация қилиш ва тизимлаштириш.

Риэлторлик фаолиятини тартибга солиш шакли сифатида лицензиялашни бекор қилиш ва давлат органи функцияларининг бир қисмини профессионал жамоат бирлашмаларига ўтказишни назарда тутади. 

Мавзуга оид