Ўзбекистон кўчатчиликда Италия билан ҳамкорлик қилишни бошлайди
Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италия Кўчатчилар уюшмаси миллий консорциуми (CIVI Italia) президенти Жандоминико Консалво билан учрашув ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш ва мева-сабзавотчиликни ривожлантириш билан боғлиқ изчил ислоҳотлар юзасидан фикр алмашилди.
Мамлакатда интенсив боғ ва узумзорларни барпо этишда вируслардан холи кўчатчилик ва уни сертификатлаш тизимини ташкил этиш ҳамда келгусида сифатли ҳамда кафолатли ҳосил олиш ғоят муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
CIVI Italia уюшмаси Ўзбекистонда кўчатчилик соҳасида илғор хорижий тажрибани улашиш ва кўчатчилик марказини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларда амалий ёрдам беришга тайёрлиги маълум қилинди.
Учрашувда Италиянинг йирик кўчатчилик хўжаликларини жалб қилиш ва маҳаллий шароитга мос янги истиқболли мева навларини синаб кўриш имкониятлари муҳокама қилинди.
Италия кўчатчилар уюшмаси миллий консорциуми CIVI Italia 1993 йилда ташкил этилган бўлиб, мамлакатда мева, зайтун, цитрус ва резавор кўчатчилиги соҳасида сифат сертификатлаш дастурини амалга оширишга масъул ягона ташкилот ҳисобланади.
Мавзуга оид
13:51 / 24.12.2024
Италиянинг энг йирик банки РФдан еврода тўловлар қабул қилишни тўхтатади
15:01 / 23.12.2024
Мелони: РФ миграциядан ЕИга путур етказиш учун фойдаланиши мумкин
13:48 / 19.12.2024
«Газпром» Италияга биринчи марта СТГ етказиб берди
13:14 / 05.12.2024