Ўзбекистон | 10:04 / 22.12.2023
17984
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Tracker 10 ва 8 яшар икки нафар болани уриб юборди

ЙТҲ натижасида пиёдалар - 2015 ва 2013 йилда туғилган болалар тан жароҳати олган.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Tracker ва икки нафар пиёда иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, жорий йилнинг 20 декабр куни соат 16:30 ларда Юнусобод тумани 8-мавзе 16-уй қаршисида ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Н.А. (аёл киши) Tracker русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб 2 нафар пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёдалар - 2015 йилда туғилган З.А. ва 2013 йилда туғилган М.А. тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ва ҳаракат давомида ҳушёрликни йўқотмасликни сўраб қоламиз", дейилади маълумотда.

Мавзуга оид