Жамият | 11:47 / 24.12.2023
13451
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲда «Нексия-3» ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Автобус қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган «Нексия-3» машинаси билан тўқнашган.

Самарқанд вилояти Ургут туманида учта транспорт ҳодисаси иштирокида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлган.

ИИВ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 16 декабр куни Ургут туманидан ўтувчи 4Р-47 Булунғур-Ургут автомобил йўлининг Сариқтепа маҳалласидан ўтган қисмида содир бўлган.

Ургут-Нисбот йўналишида ҳаракатланаётган «Ласетти» машинаси оралиқ масофани сақламаган ва ўзидан олдида кетаётан «Исузу» автобуснинг орқа томонига бориб урилган.

Оқибатда автобус ҳавдовчиси бошқарувни йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, ўз йўлидан ҳаракатланиб келаётган «Нексия-3» билан тўқнашган.

Ҳодиса туфайли «Нексия-3» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид