Зўравонлик кузатилган оилаларда эр-хотин ярашиш муддатисиз ажратилиши мумкин
Тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш Вазирлар Маҳкамаси ва Олий судга топширилди.
Зўравонликка учраган жабрланувчининг талабига кўра, суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда олиб борилиши, ярашиш учун муҳлат тайинламасдан ҳал қилув қарори чиқарилиши мумкин. Мазкур қонун лойиҳасини тайёрлаш Вазирлар Маҳкамаси ва Олий судга топширилди.
«Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорига кўра, Вазирлар Маҳкамаси ва Олий судга икки ой муддатда жиноий оилавий (маиший) зўравонлик қурбонларига нисбатан жабрланувчининг талабига кўра суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларнинг соддалаштирилган тартибда кўриб чиқишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш топширилган.
Қайд қилинишича, судга маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг фикрини инобатга олган ҳолда, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига имконият йўқ деб топилса, ишни кўришни кейинга қолдирмасдан ҳамда ярашиш учун муҳлат тайинламасдан ҳал қилиш қарорини чиқариш ҳуқуқи берилиши мумкин. Амалдаги қонунчиликка кўра, бундай низоларни кўриб чиқиш жараёнида суд ҳар иккала томонга «ўйлаб кўриш ва ярашиш имкониятини топиш» учун мухлат беради.
Бундан ташқари, бўлажак қонун лойиҳасида суд қарори билан уй-жойга мажбуран киритишга оид янгилик назарда тутилиши керак.
Уй эгасининг талабига кўра мажбурий тартибда киритилаётган тараф уй эгасига тегишли мутаносиб шароитга эга бошқа яшаш жойига ёки уй эгаси томонидан ижара ҳақи тўлаб туриладиган яшаш жойига киритиб қўйиш имконияти берилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
15:31 / 23.12.2024
Новосибирскда оғир вазиятга тушиб қолган ёш оила Ўзбекистонга қайтарилди
15:29 / 19.12.2024
Индонезияда аёлларга нисбатан зўравонлик туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
10:55 / 13.12.2024
Камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарларнинг 1 минг нафари натижа кўрсата олмади
16:28 / 02.12.2024