Оксфорд университетида Ўзбек тили маркази очилди
Ўзбек тили бўйича дарслар 2024 йил январ ойида 15 нафарга яқин талаба иштирокида бошланади.
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси дунёнинг энг қадимий таълим ва тадқиқот муассасаларидан бири Оксфорд университети раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, музокаралар чоғида Оксфорд университети билан Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасида академик ҳамкорликни йўлга қўйиш, Британия университети қошидаги Wolfson College дастурлари асосида таълим ва ихтисослаштирилган йўналишларда мутахассислар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Оксфорд университети қошидаги Birso`z маркази директори Лейла Нажафзода билан кечган мулоқот чоғида мазкур таълим муассасасида ўзбек тилини ўқитиш лойиҳасини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбек тили бўйича дарслар 2024 йил январ ойида 15 нафарга яқин талаба иштирокида бошланади.
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси томонидан Марказнинг илмий базасини бойитиш мақсадида ўзбек тилидаги зарур адабиётлар ва ўқув материаллари етказиб берилади.
Мавзуга оид
12:55 / 09.12.2024
Тошкентда ислом тадқиқотлари бўйича Оксфорд маркази юбилейига бағишланган конференция ўтказилади
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
21:43 / 22.10.2024
“Ўзимиз ўзбек тилини яхши билмаймиз” – фаоллар давлат тили мавқейи ҳақида нима дейди?
17:58 / 21.10.2024