Ўзбекистон | 13:16 / 26.12.2023
5408
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда «права»си йўқ ҳайдовчи Damas’га 13 кишини миндириб ҳаракатланди

Жарқўрғон туманида ИИБ ЙҲХБ ходимлари Damas машинасини тўхтатганда унда ўриндиқлар сонидан ортиқча одам борлиги аниқланган.

Фото: Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳодиса 2023 йил 24 декабр куни Жарқўғон туманида содир бўлган.

Йўловчилар санаб кўрилганда уларнинг сони 13 нафар экани маълум бўлган. Ҳайдовчидан ҳужжатларни тақдим этиш сўралганда, унда машина бошқариш ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқлиги аниқланган.

Қайд этилишича, қоидабузар ҳайдовчига нисбатан тегишли ҳужжат расмийлаштирилиб, амалдаги қонунчилик доирасида чора кўрилган. Машина жарима майдончасига қўйилган.

Аввалроқ, Жарқўрғон туманида «Волга» енгил машинасига 21 нафар йўловчини олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланиб, унга чора кўрилганди.

Мавзуга оид