Сеул Россия ва Беларусга қарши санкцияларни кенгайтирди
Жанубий Кореядан Россия ва Беларусга махсус рухсатномасиз олиб чиқиш тақиқланган товарлар турлари рўйхати 1159 тага кўпайтирилди. У, жумладан, аккумуляторлар, металлга ишлов бериш дастгоҳлари, самолёт қисмларини ўз ичига олади.
Жанубий Корея Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги Россия ва Беларусга эркин экспорт қилиш тақиқланган товарлар рўйхатини 682 номга кенгайтирди. Департамент матбуот хизматининг 26 декабр, сешанба куни хабар беришича, энди улар билан савдо қилиш учун ҳукуматдан махсус рухсат талаб қилинади.
Шу тариқа, Россия ва Беларусга экспорт қилиш тақиқланган стратегик аҳамиятга эга товарлар тоифаларининг умумий сони 1159 тага етди. Чекловлар, хусусан, оғир қурилиш техникаси, аккумуляторлар, металлга ишлов бериш дастгоҳлари, самолёт қисмлари, янги автомобил моделлари, кондиционерлар, атом энергияси ва юқори технологияли саноат тармоқларида фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналарни ўз ичига олади.
Сеул январдан бошлаб янги чекловлар жорий қилишни режалаштирмоқда
Янги чекловлар 2024 йил бошидан кучга кириши керак - тегишли маъмурий тартиб-қоидалар амалга оширилгани ва экспортчиларга ҳукумат тавсиялари берилганидан кейин, дейилади Савдо вазирлиги баёнотида.
Жанубий Кореянинг «Рёнхап» ахборот агентлиги қайд этишича, экспорт назоратини кучайтириш Россиянинг Украинага қарши уруши учун санкция ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:32 / 20.12.2024
Британия Гуржистон ИИВ раҳбариятига қарши санкциялар киритди
14:54 / 17.12.2024
Сеул РФ ва КХДР ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик учун санкциялар киритди
13:27 / 17.12.2024
ЕИ Минскка қарши санкцияларни кенгайтирди
08:50 / 17.12.2024