Ўзбекистон | 18:27 / 29.12.2023
9541
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» 30 декабрдан 2 январга қадар Тошкент ва Наманган вилоятларининг бир қатор ҳудудларида қор кўчиши хавфини эълон қилди.

Фото: Ўзгидромет

«Ўзгидромет» Ўзбекистоннинг айрим ҳудудаларида қор кўчиш хавфини эълон қилди

Маълум қилинишича, 2023 йил 30 декабрдан 2024 йил 2 январга қадар кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан, қуйидаги ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди:

  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти Поп тумани.

Мавзуга оид