Жамият | 17:15 / 29.12.2023
32591
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ака-ука ЙПХ автомобилини тўхтатиб, унинг калитини олмоқчи бўлди

Фото: Видеодан кадр

Сурхондарёда мобил комплекс (мултирадар) билан жиҳозланган автомобилда хизмат олиб бораётган ходимнинг фаолиятига тўсқинлик қилишга уринган ака-укаларга нисбатан суд томонидан чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.

Сурхондарё вилоятидаги М-41 халқаро автомобиль йўлида ЙПХ ходимлари мултирадар ўрнатилган автомобилда хизмат фаолиятини амалга ошираётган бўлган. Шу пайт мазкур йўлда ҳаракатланиб келаётган бошқа бир автомобил ҳайдовчиси ЙПХ ходимларини тўхтатиб, улар билан жанжаллашган.

Жиноят ишлари бўйича Денов тумани суди қарори билан ҳуқуқбузарларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

«Машинанинг ичидан калитни олмоқчи бўлиб, озгина тортишдик. ЙПХ ходимининг ишига ноқонуний аралашдик. Нотўғри иш қилганимиздан узр сўраймиз. Бошқа бу иш қайтарилмайди», деган ҳуқуқбузар ҳайдовчи.

 

Мавзуга оид