Ўзбекистон | 10:42 / 30.12.2023
14686
1 дақиқада ўқилади

Оҳангаронда ҳоким ёрдамчиси 15 минг доллар билан ушланди 

Тошкент вилоятида ер сотишга аралашган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Илғор” МФЙ ҳудудида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 10 гектар ер майдонини “Ўзбекистон - 2030” стратегияси 67-банди ижроси доирасида 10 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига тадбиркордан 80 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, у мазкур пул маблағидан 15 минг АҚШ долларини Оҳангарон тумани “Илғор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчисига бериши кераклиги аниқланган.

ДХХ хабарида қайд этилишича, ушбу мансабдор шахс ҳам сўралган пулни олган вақтида ушланган.

Мавзуга оид