Ўзбекистон | 15:09 / 06.01.2024
6694
1 дақиқада ўқилади

Андижонда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган шахсни озодликка чиқариб бермоқчи бўлган шахс ушланди

У аввал 200 доллар олиб, қолган 1 000 долларни олаётганида ушланган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган

Тадбирда фуқаро Ш.А. фуқаро Ф.С.га ўзининг муқаддам ИИБда ишлаганини айтиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган ўғли А.С.ни судда танишлари ёрдамида озодликка чиқариб бериши эвазига 200 доллар олиб, яна 1 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълум қилинишича ушбу шахс муқаддам товламачилик ва бошқа жиноятлари учун судланган

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид