Ўзбекистон | 07:44 / 06.01.2024
29777
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда январ ойида аномал совуқ кутилмаяпти 

Ўзбекистонда январ ойида аномал совуқ кутилмаяпти. Бу ҳақда “Ўзгидромет” вакили маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Унга кўра, январ ойи аслида совуқ бўлиши керак. Чунки илиқ қишнинг зарарли жиҳатлари кўп.

“Аслини олганда, январ ойи совуқ келгани яхши. Негаки, илиқ келган қишнинг оқибатлари кейинги йил баҳор ва ёзда билинади ҳамда у жуда ҳам оғир асоратларни келтириб чиқаради. Масалан, қишлоқ хўжалиги ва яйловлар учун оғир шароит юзага келади”, — деди мутахассис.

Унинг айтишича, қиш якунигача қор ёғиши ва ҳаво ҳарорати 0 даражадан пасайиши мумкин.

“Аномал совуқ ҳозирча кутилмаяпти. Қиш илиқ келиши ҳақидаги гапни кунлик ҳарорат +10 ёки +20 бўлади деб тушунмаслик керак. Қиш якунигача 3-4 кун қор ёғадиган, ҳарорат 0 даражадан пастга тушадиган ҳолатлар бўлади”, — деди у.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда сўнгги 30 йилликдаги энг совуқ январь ойи 2008 йилда, энг илиқ январь эса 2016 йилда кузатилган.

Мавзуга оид