Самарқандда ҳоким ёрдамчилари, тютор ва яна бир шахс пора билан ушланди
Иккита маҳалланинг ҳоким ёрдамчилари ўзаро тил бириктириб, ҳокимлик захирасидаги ерни аукционда ютиб бериш учун пул олган.
Самарқандда ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда пора олаётган бир неча шахс ашёвий далиллар билан ушланган.
Жумладан, СамДУ математика факултети тютори, 48 ёшли Т.А. маҳаллий фуқароларнинг меҳнат фаолиятларига 20 йиллик иш стажи қўшиб, нафақага чиқариб бериш эвазига 3 000 доллар олаётган вақтда қўлга олинди.
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи, 29 ёшли Ў.М. Навоий кон-металлургия комбинатида ишловчи яқин танишларининг имконияти орқали маҳаллий фуқарони комбинатга қарашли “Маржонбулоқ” ва “Зарафшон” олтин конларидан бирига ишга киритишга ёрдам беришини айтиб, ундан 2 000 доллар талаб қилиб, пулларни олаётган вақтида ушланган.
Шунингдек, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ИЖҚК департаменти вилоят бошқармаси билан хамкорликда ўтказилган фаол тадбирда 1990 й.т.,
Самарқанд туманидаги иккита маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи 33 ёшли Х.Э. ва 48 ёшли Б.В. жиноий тил бириктирган ҳолда туман ҳокимлиги захирасидаги 3,5 сотих бўш ерни аукционга чиқариб, ютиб, сўнг туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали кадастр ҳужжатларини қонуний расмийлаштириб бериш эвазига маҳаллий фуқародан 1 300 доллар талаб қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини бўнак сифатида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, юқоридаги ҳолатлар бўйича барча шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024