Ўзбекистон | 11:35 / 07.01.2024
9813
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда Gentra уриб юборган пиёда ҳалок бўлди

Машина пиёдани халқаро йўлда бетон тўсиқдан ошиб ўтаётганида уриб юборган.

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёдани машина уриб юборган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 3 январ куни соат 20:00 ларда М-37 халқаро автомобил йўлида содир бўлган.

Навоий-Самарқанд йўналишида келаётган Gentra ҳайдовчиси Пахтачи тумани Ҳайит Элбеги маҳалласи ҳудудида бетон тўсиқдан ошиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳатлари олган пиёда ҳодиса жойида вафот этган. 

Мавзуга оид