Ўзбекистон | 14:12 / 07.01.2024
12004
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Matiz уриб юборган пиёда ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 2024 йил 1 январ куни соат 19:30 ларда Кичик ҳалқа автомобил йўлида содир бўлган.

Matiz ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Matiz жуда катта тезликда ҳаракатланганини кўриш мумкин (маълумот учун Тошкент шаҳрида максимал тезлик соатига 60 км этиб белгиланган).

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид