Бухоро вилоятида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари бўйича янги нархлар эълон қилинди
Бухоро вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқланди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 2024 йилнинг 15 январидан қуйидаги белгиланган янги тарифлар амалда қўлланади:
Ичимлик суви (1 метр куб):
- аҳоли учун — 3100 сўм;
- иссиқлик таъминоти, диний ташкилотлар ва бошқалар учун — 3472 сўм;
- бюджет ташкилотлари учун — 7840 сўм;
- бошқа истеъмолчилар учун — 7840 сўм.
Техник сув (1 метр куб):
- аҳоли учун — 1500 сўм;
- бошқа истеъмолчилар учун — 1680 сўм.
Оқова сув хизмати (1 метр куб):
- аҳоли учун — 2800 сўм;
- иссиқлик таъминоти, диний ташкилотлар ва бошқалар учун — 3136 сўм;
- бюджет ташкилотлари учун — 5376 сўм;
- бошқа истеъмолчилар учун — 5376 сўм.
Шунингдек «Дамхўжа сув таъминоти» МЧЖ ичимлик суви таъминоти бўйича (1 метр куб):
- аҳоли ва сув таъминоти корхоналари учун — 650 сўм; (сув таъминоти корхоналари орқали)
- бошқа юридик истеъмолчилар учун — 1500 сўм.
Қайд этилишича, сўнгги 6 йилда Бухоро вилоятида Жаҳон банки кредитлари ҳисобидан Қоракўл ва Олот туманлари аҳолиси сув таъминотини яхшилаш бўйича қиймати 139 миллион доллар ҳамда Бухоро ва Когон шаҳарлари оқова сув тизимларини реконструкция қилиш бўйича умумий қиймати 55 миллион доллар бўлган лойиҳанинг амалга оширилиши ҳисобига вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик сув таъминоти 51 фоиздан 73,1 фоизга, оқова хизмати билан таъминланганлик даражаси 9,2 фоиздан 16 фоизга оширилди.
Мавзуга оид
12:33 / 13.12.2024
Бухорода 2,6 млн долларлик криптоактивлар билан савдо қилган 17 ёшли ўсмир ушланди
10:24 / 02.12.2024
Бухоро вилояти ҳокимига икки нафар янги ўринбосар тайинланди
13:41 / 30.11.2024
Президент йиғилишидан кейин Бухородаги учта туман ва бир шаҳарда ҳоким ўзгарди
11:34 / 08.10.2024