Ўзбекистон | 12:59 / 10.01.2024
13134
1 дақиқада ўқилади

700 доллар ва 7 млн сўмга иккита “права” – пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

Ҳар икки ҳолатда ҳам “уддабуронлар” ЙҲХБда ишлайдиган танишлари орқали “права” олиб беришни ваъда қилишган.

Фото: Прокуратура департаменти

Иккита ҳудудда фуқароларга пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. фуқаро Ф.Г.га ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида “В” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 700 доллар ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Н. фуқаро М.Р.ни ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 7 млн сўмн олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид