Ўзбекистон | 18:41 / 12.01.2024
21966
1 дақиқада ўқилади

Тошкент-Истанбул йўналишида парвоз қилган самолётда йўловчи вафот этди 

Парвоз чоғида унинг соғлиғи ёмонлашган, аммо биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамай жони узилгани таъкидланмоқда. 

Фото: Марина Лысцева

11 январ куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент-Истанбул йўналишида парвоз қилган самолёт Туркиянинг Анқара шаҳрига фавқулодда қўнди.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасидан маълум қилишларича, бунга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. 1946 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси юрак хуружига учраган. Унга биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамай, ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Элчихона ватандошга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатгани ва марҳумнинг жасади Ўзбекистонга жўнатилганини билдирди.

Аввалроқ, самолёт парвози пайтида қандай касалликлар кучайиши мумкинлиги, коронар қон оқими ёмон бўлган одамлар парвоздан ўзини тийгани маъқуллиги ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид