Ўзбекистон | 22:04 / 13.01.2024
12375
1 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: “Халқлар дўстлиги” саройида Ватан ҳимоячилари куни нишонланди

Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда сенаторлар, депутатлар, ҳукумат аъзолари, ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар фахрийлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари ва жамоатчилик иштирок этди.

Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов давлат раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Kun.uz фотомухбири Муҳаммаджон Ғаниев тадбирдан фотожамланма тайёрлади.

 

Мавзуга оид