Ўзбекистон | 15:20 / 15.01.2024
3328
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метросида поезд вагонларидан бирининг ёритиш чироқлари ўчиб қолди

Фото: Видеодан кадр

Тошкент метрополитени ижтимоий тармоқларда тарқалган поезд вагонларининг бирида ёритиш қурилмалари ўчиб қолгани тасвирланган видео юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 15 январ куни соат 11:51 лар атрофида «Дўстлик» бекатидан ҳаракатланаётган 42-сонли ҳаракат таркибининг 4-вагонидаги электр билан таъминловчи ҳимоя автоматида техник носозлик ҳолати кузатилган ва бунинг натижасида вагоннинг асосий ёритиш чироқлари ўчиб қолган.

Ҳаракат таркиби сўнгги бекатга борганидан сўнг, машинист томонидан керакли чоралар кўрилган ва ёритиш тизими қайта тикланган.

«Бу ҳолат поездлар ҳаракатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Келтирилган ноқулайлик юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга оид