Абдулла Ариповга 8 та туман ҳокимининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди
Ушбу ҳокимлар йил давомида аукционга умуман ер чиқармагани қайд этилган.
Бош вазирга Андижон вилоятининг Балиқчи ва Жалалқудуқ, Тошкент шаҳрининг Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод ва Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишда маълум қилинган.
Йиғилишда бюджет тушуми учун энг катта захира – ерларни тадбиркорларга аукцион орқали сотиш экани таъкидланган.
«Ўтган йили бундан 1 триллион сўм тушум бўлди, 12 мингта янги лойиҳалар қўшилди. Лекин жойлардаги сусткашлик боис, ўтган йили 3 триллион сўм қўшимча тушум бой берилди.
Бош вазирга йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалақудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди», дейилади хабарда.
Давактив агентлиги ерларни аукционда сотиш бўйича 4 триллион сўмлик режани туманбай ишлаб чиқиши ва ижросини таъминлаши белгиланди.
Туманнинг мастер режаси бўлса, бу жуда катта маблағ, тадбиркорлар ва бандлик учун манба бўлади. Лекин ҳозиргача бор-йўғи 17 та кичик аҳоли пунктининг мастер режаси тайёрланди.
Иқтисодий комплекс раҳбариятига йил якунига қадар 70 та, келаси йили барча туманларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишга топшириқ берилди.
Маълумот учун:
- Андижон вилоятининг Балиқчи туманига 2018 йил майидан буён Жасур Абдурайимов;
- Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманига 2020 йил сентябридан буён Ҳикматулло Латипов;
- Тошкент шаҳрининг Бектемир туманига 2021 йил июлидан буён Тапил Маҳамадзияев;
- Тошкент шаҳрининг Миробод туманига 2023 йил октябридан буён Анвар Сайфутдинов;
- Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига 2021 йил августидан буён Азизхон Умархонов;
- Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманига 2022 йил августидан буён Саидқаҳҳор Холхўжаев;
- Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманига 2022 йил январидан буён Баҳодир Абдувалиев;
- Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманига 2023 йил октябридан буён Нилуфар Аллабергенова ҳокимлик қилмоқда.
Мавзуга оид
14:21 / 21.12.2024
Ҳокимлар ва футбол. Йил бошидаги мақсад ва харажатга яраша қандай натижага эришилди?
20:18 / 30.11.2024
Энергетика соҳасидаги сусткашлик учун 14 нафар ҳокимга ҳайфсан берилди
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
19:17 / 30.09.2024