Жамият | 09:41 / 16.01.2024
13618
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда 2 100 долларга учта ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Беруний туманида 2 100 доллар эвазига фуқароларга учта ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Прокуратура департаменти ҳамда ДХХ Беруний тумани бўлимлари томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда фуқаро З.Д. уч нафар фуқарони танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига фуқаро Ж.К.дан 2 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида 700 доллар ва 7 млн сўмга иккита ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлганлар ушланганди.

Мавзуга оид