Қаҳрамон Қуронбоев президент администрациясидан кетди
У энди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси бўлди.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига Қаҳрамон Қуронбоев сайланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон президенти администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Жовдатхон Иноғомов сайланди.
Бунга қадар у Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали раҳбари лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари лавозимига Абдулло Аслонов сайланди.
У бундан аввал Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ёшлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, “Ёшлар қаноти” жамоатчилик кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.
Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Маълумот учун, Қаҳрамон Қуронбоев 1992 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)ни, 2004 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У 1997-2008 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2009-2012 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори бўлган. 2012-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, 2013-2015 йилларда Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон президентининг ташкилий масалалар ва кадрлар бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари ҳам бўлган.
Мавзуга оид
19:03 / 16.12.2024
Маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади
10:38 / 13.12.2024
Ўзбекистонда 102 та ижтимоий хизмат маҳалла даражасига туширилди
09:35 / 04.12.2024
Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилади
08:50 / 21.09.2024