Ўзбекистон | 07:24 / 19.01.2024
6638
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Paynet шохобчасида содир бўлган жанжалга изоҳ берилди 

Ижтимоий тармоқларда хизмат кўрсатиш шохобчасида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. ИИББ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Унга кўра, 17 январ куни тахминан соат 18:50 ларда, 1989 йилда туғилган Я.А. Шайхонтоҳур туманидаги Paynet шохобчасига кириб, 2005 йилда туғилган Т.К.дан пластик картасига 7 миллион сўм туширишни сўраган. Бироқ берган нақд кўринишдаги пулида бу миқдор кам чиққан.

Шунингдек, Я.А. 2023 йилнинг 25 декабр куни айнан шу шохобчада пластик картасига 10 миллион сўм туширтирган, бироқ берган нақд пулида 3 миллион сўм кам чиққан, лекин Я.А. қолган пулни тўламасдан чиқиб кетган. Т.К. Я.А.дан шу 3 миллион сўм пулни қайтариб беришини талаб қилганида улар ўртасида оғзаки низо чиққан.

Ушбу низога Я.А.нинг танишлари — 2004 йилда туғилган М.С. ва 2005 йилда туғилган Н.М. аралашиб, ўзаро жанжаллашган. Бунинг натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Мавзуга оид