Ўзбекистон | 13:18 / 22.01.2024
14254
1 дақиқада ўқилади

1 апрелдан айрим қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилишга рухсатнома берилмайди

Жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан рўйхатдан ўтказмасдан ўзбошимчалик билан қурилган ёки қурилаётган объектларни фойдаланишга қабул қилишга рухсатнома берилмайди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Қурилиш соҳасига оид маъмурий регламентларда қурилиш ишларини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахслар архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бошлаши учун объектни рўйхатдан ўтказишлари шартлиги кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартибини амалга оширилиши ҳам қатъий белгилаб берилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, 2024 йилнинг 1 апрелидан эътиборан ҳудудий инспекциялардан рўйхатдан ўтказмасдан ўзбошимчалик билан қурилган ёки қурилаётган объектларни фойдаланишга қабул қилишга рухсатнома берилмаслиги билдирилган.

Қайд этилишича, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, қурилиш ишларини амалга ошириш учун лойиҳа ҳужжатларини келишишдан бошлаб фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар рақамлаштирилган.

Мавзуга оид