Беларусда - мухолифатчилар ва улар яқинларининг оммавий қўлга олиниши
Беларус хавфсизлик кучлари томонидан бир кун ичида олиб борилган тинтувлар ва қўлга олишлар 70 дан ортиқ собиқ сиёсий маҳбус ҳамда уларнинг яқинларига тааллуқли бўлди.
Беларусда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 23 январ, сешанба куни 70 дан ортиқ собиқ сиёсий маҳбус ва уларнинг яқинларини тинтув қилди. «Улардан баъзилари қўлга олинди, баъзилари эса шунчаки тинтув қилиниб, қўйиб юборилди. Улар бутун мамлакат бўйлаб одамларнинг олдига келгани маълум. Қайд этиш керакки, ушлашлар ва тинтувлар давом этмоқда», - дея хабар берди «Весна» инсон ҳуқуқлари маркази.
Унга кўра, КГБ ходимларининг буйруқларида «экстремистик фаолиятни молиялаштириш» ёки «экстремистик гуруҳларда иштирок этиш» моддалари бўлган. Хавфсизлик кучлари баъзи одамларга қўлга олишлар ва тинтувлар Беларусда «экстремистик тузилма» деб тан олинган сиёсий маҳбусларга ёрдам бериш бўйича INeedHelpBY лойиҳаси билан боғлиқлигини айтди. Маҳаллий вақт билан соат 19:45 ҳолатига кўра, 73 киши тинтув қилингани ёки қўлга олингани маълум, деб хабар берди «Весна».
Ушланганлар орасида - витебсклик 76 ёшли демократик фаол Борис Хамайда ва сиёсатчи Николай Статкевичнинг рафиқаси Марина Адамович бор. Статкевич 2021 йил декабрида 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Қарийб бир йилдирки, қариндошлари ундан хат олмаяпти ва соғлиғи ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас, дейди ҳуқуқ ҳимоячилари.
Мавзуга оид
15:04 / 24.12.2024
Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Беларусни зудлик билан тарк этишга чақирди
18:53 / 10.12.2024
Лукашенко: Беларусда ўнлаб ядровий каллаклар бор
17:21 / 09.12.2024
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
19:40 / 06.12.2024