Iphone телефонини сотаман деб фуқаронинг 17 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
У интернет орқали телефон сотишини айтиб фуқаронинг пулларини картасига тушириб олган ва кейин ўзини блоклаб қўйган.
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи Э.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, банк картасидан 17 млн 50 минг сўм номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Термиз шаҳрида яшовчи 35 ёшли А.Ж. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, А.Ж. интернетда “Iphone 13pro” ҳамда "Xiomi 12" русумли телефонлар арзон нархда сотилади дея ёлғон эълон жойлаштирган.
Сўнг бу эълонга ишонган Э.Ш. билан телефон орқали гаплашиб, олдиндан 17 млн 50 минг сўмни ўзининг банк картасига ўтказиб олган. Ёзишмаларни ўчириб, жабрланувчининг қўнғироқларига жавоб бермай, уни қора рўйхатга киргазиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Ж.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
08:58 / 12.12.2024
Kun.uz суриштирувидан сўнг: “Halal Auto Leasing” фирибгарлик схемасига нисбатан тергов бошланди
21:56 / 26.11.2024
Россияда 174 минг нафар полициячи етишмаётгани маълум бўлди
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
16:11 / 17.11.2024