Тошкентда 10 ёшли ўғлига автомобилини бериб қўйган отага чора кўрилди
Тошкент шаҳар Олмазор туманида 10 яшар фарзандига автомобил бериб қўйган отага чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Айтилишича, тармоқларда Matiz’ни вояга етмаган мактаб ўқувчиси бошқаргани акс этган видео тарқалган. Ҳолат ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрганилган. Мазкур ҳаракатларни Олмазор туманида яшовчи 10 ёшли бола содир этгани аниқланди.
Қоидабузарнинг отасига фарзандининг хатти-ҳаракати юзасидан профилактик суҳбат ўтказилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 2-қисми (транспорт воситаларининг бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, шунингдек, бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши) ҳамда 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Машина эса вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.
Мавзуга оид
21:26 / 06.12.2024
Тошкентнинг айрим кўчаларида 7 декабр куни автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади
16:52 / 02.10.2024
Тошкентда мактаб ўқувчиси устига футбол майдонидаги дарвоза қулаши туфайли вафот этди
18:00 / 02.09.2024
Хорижда уйланиб олган эр, тангликда қолдирилган она ва калтакланаётган бола – асл айбдор ким?
15:51 / 12.08.2024