Буюк Британия қироли Чарлз III муваффақиятли операция қилинди
75 ёшли монарх ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Буюк Британия қироли Чарлз III простата бези катталашгани ташхиси қўйилганидан сўнг операцияни муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, операциядан кейин 75 ёшли монарх ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бир кун аввал қиролича Камилла операция ўтказилаётган хусусий шифохонадан чиқиб, журналистларга қиролнинг аҳволи яхши эканини айтган эди.
17 январ куни Букингҳэм саройи Чарлз III простата бези катталашгани туфайли даволаниш учун шифохонага ётқизилишини эълон қилди, бу эса унинг оммавий тадбирлари қолдирилишига сабаб бўлди. Сарой расмийлари, шунингдек, у қироллик вазифаларидан вақтинча воз кечишини айтишди.
Простата безининг катталашиши 50 ёшдан ошган эркакларда кенг тарқалган. Одатда бу жиддий эмас ва беморда простата саратони ривожланиш хавфи юқори эканини англатмайди.
Мавзуга оид
00:10
Сунъий интеллект диабет ривожланиш хавфини ўнлаб йиллар олдин аниқлашга ёрдам беради
03:11 / 24.12.2024
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
21:42 / 19.12.2024