Товарларни божхона тўловларисиз олиб кириш лимити камайтирилиши мумкин
Kun.uz манбасига кўра, автомобил йўллари орқали божхона чегарасини кесиб ўтаётганда товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган миқдори 300 доллардан 100 долларгача камайтирилиши мумкин. Бундан ташқари, бож ундирмасликнинг яна бир шартини киритиш таклиф этилган – фуқаро чегарадан ташқарида камида 2 кун яшаган бўлиши керак.
Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга пиёда ёки автомобилда кириб келаётган вақтда ўзи билан божхона тўловларисиз товарлар олиб кириши тартибига ўзгартириш киритилиш мумкин.
Ҳозирда, 2018 йилдаги қарорга асосан, жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган қуйидаги чекланган меъёрлари белгиланган:
- халқаро аэропортлар орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 2000 АҚШ доллари миқдорида;
- темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 1000 АҚШ доллари миқдорида;
- автомобил йўли (пиёдалар йўли) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 300 АҚШ доллари миқдорида;
- халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар манзилига келаётган товарлар учун бир календар ой мобайнида – 1000 АҚШ доллари миқдорида.
Kun.uz манбасига кўра, автомобил йўли (пиёдалар йўли) орқали божхона чегарасини кесиб ўтаётганда товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган миқдорини 300 доллардан 100 долларгача камайтириш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Бундан ташқари, бож ундирмасликнинг яна бир шарти киритилиши мумкин – фуқаро чегарадан ташқарида камида 2 кун яшаган бўлиши керак.
Манбанинг таъкидлашича, айрим тадбиркорлар одамларга маълум миқдорда ҳақ тўлаб, улар орқали божхона тўловларисиз товар олиб кираётгани бу масала кўриб чиқилишига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
10:10 / 09.12.2024
Қозоғистон чегара пунктларида янги электрон навбат тизими жорий этилмоқда
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
19:14 / 23.11.2024
Полшалик фермерлар Украина билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктини тўсиб қўйди
09:30 / 28.10.2024