Ўзбекистон | 17:39 / 29.01.2024
8483
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда давлат корхонаси ва МЧЖ масъуллари асфалт ётқизишда қўшиб ёзиб, 2,2 млрд сўмни ўзлаштириб юборди

Ҳолат прокуратура департаменти томонидан ўтказилган текширувда аниқланган. 

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Денов туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. 

Текширувда “T.A” МЧЖ раҳбари А.Т ва “Сурхондарё минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК масъул шахслари тумандаги ички кўчаларга асфалт ётқизишда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 2,2 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “H.d.” МЧЖ раҳбари “Б.” МФЙ ҳудудидаги кўчаларда оқова сув тармоғини реконструкция қилишда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 253,9 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид