Жаҳон | 18:18 / 31.01.2024
8544
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда тухум нархи кескин ошди

10 донаси 700-750 танга бўлиб турган тухум нархи сўнгги ҳафтада 100-150 тангага ошган.

Қозоғистонда сўнгги бир ҳафтада тухум нархи кескин ошган. Бу ҳақда Zakon.kz хабар бермоқда. 10 донаси 700-750 танга бўлиб турган тухум нархи 850 тангагача кўтарилган.

Савдо вазири Арман Шаккалиев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ОАВ ходимлари ундан тухум нархининг кескин кўтарилиши сабабларини сўрашган.

Вазир ваҳимага тушмасликни, тухум нархи ошишига мавсумий омиллар сабаб бўлганини айтган.

Бизда 34 та товуқ фабрика бўлиб, улар бир йилда 5 млрд 100 млн дона тухум ишлаб чиқаради. Қозоғистонда бир йилда 5 млрд дона тухум истеъмол қилинади. Тухум одатда ёзда арзонлайди, қишда қимматлайди. Яъни мавсумга қараб нархлар кўтарилиб, тушади. Шу учун ваҳима қилиш керак эмас” деган у.

Аввалроқ, 2023 йилнинг сўнгги икки ойида Россияда тухум нархи кескин кўтарилганди. Жойларда 30 фоиздан 50 фоизгача ошгани маълум қилинганди.

 

Мавзуга оид