Ўзбекистон | 21:42 / 02.02.2024
10563
1 дақиқада ўқилади

Андижонда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди. Бир киши ҳалок бўлган

Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. Ёнғинга газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши сабаб бўлган.

Фото: Видеодан кадр

2 феврал куни Андижон шаҳри Иқбол маҳалласидаги 39-кўп қаватли уйнинг 61-хонадонида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Шу куни соат 18:13 да хонадонда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши сабабли ёнғин юзага келгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:18 етиб борган, ёнғин соат 18:21 да тўлиқ қуршаб олинган, соат 18:27 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган, яна бир киши жароҳат олган.

Вазият ФВВ раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид