NASA Сомон йўлидан ташқарида жойлашган 19 та спирал галактика суратини эълон қилди
James Webb Space телескопи ёрдамида олинган тасвирлар юлдузлар шаклланиши, галактика тузилиши ҳақида маълумот беради. Тасвирлардаги спирал галактикалар Ердан миллионлаб ёруғлик йили узоқликда жойлашган.
NASA'нинг James Webb Space телескопи томонидан эълон қилинган 19 та спирал галактика сурати ўзига хос гўзаллик ва аҳамиятга эга. Сабаби бу тўплам Сомон йўлига яқин жойлашган 19 та галактикани тафсилотлари билан намойиш қилади, юлдузлар шаклланиши, галактика тузилиши ва унинг шаклланишига оид янги маълумотлар бера олади.
Суратлар бир неча кун олдин оммага эълон қилинди.
Суратдаги галактикалар Ердан миллионлаб ёруғлик йўли узоқлигида жойлашган. Тасвирларда бизнинг Сомон йўли галактикамиздан ташқарида жойлашган миллиардлаб юлдузлар акс этган бўлиши мумкин.
Баъзи юлдузлар сариқ туман ичида, яна баъзилари пушти ва қизил туман ичидага ўхшаб кўринади. Ва тасвирда қора туйнукни эслатадиган кўриниш ҳам бор.
Европа космик агентлиги маълумотларига кўра, бу суратлар галактикалар марказдан узоқлашганда ичкаридан ташқарига ўсиб бориши ҳақидаги олдинги кузатувларни тасдиқлайди.
NGC 628 деб номланувчи спирал галактикаларидан бири Ердан тахминан 32 млн ёруғлик йили узоқлигида жойлашган. Бир ёруғлик йили ёруғликнинг 365 кунда босиб ўтадиган масофаси — 9,7 трлн километрга тенг.
NGC 628 галактикасининг ядросида кўк ёруғлик мавжуд бўлиб, улар эски юлдузларни англатади, ёшроқ юлдузлар эса спирал чизиқларда жойлашган.
Тасвирларни олган James Webb Space телескопи 2021 йилда ташкил этилган ва 2022 йилдан маълумотлар йиғишни бошлаган. Бу телескоп космосда фаолият юритадиган энг қудратли обсерватория ҳисобланади. NASA бу телескопнинг режадагидек 10 йил, балки ундан кейин ҳам ўнлаб йиллаб хизмат қилиб беришига ишонади.
Мавзуга оид
15:40 / 18.12.2024
NASA астронавти ХКСдан туриб галактиканинг ноёб суратини олди
22:00 / 13.12.2024
NASA янги сунъий йўлдоши океан тубининг энг батафсил харитасини яратди
13:48 / 02.12.2024
Уранда балиқ борми? Олимлар олис сайёрада ҳаёт бўлиши мумкинлигини айтмоқда
22:21 / 20.11.2024