Ўзбекистон | 18:44 / 04.02.2024
26680
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 88 марта қоида бузган Spark ҳайдовчиси машинасидан айрилиши мумкин

Фото: МИБ матбуот хизмати

Тошкентда 88 марта жаримага тушган Spark ҳайдовчиси жарималарини ўз вақтида тўламагани учун автомобилидан айрилиши мумкин. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бюронинг Учтепа туман бўлими иш юритувида Тошкент шаҳар ЙҲХББнинг маъмурий жарималари юзасидан қарздор Ш.Ҳ.дан 88 марта йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай, бузиш оқибатида 40,2 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қарздорлигини ундириш белгиланган. 

Қарздорга дастлаб берилган ихтиёрий муддатда жарима суммаларини тўламай келган. Оқибатда бюронинг туман бўлими томонидан  мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, Тошкент шаҳар ЙҲХББ билан ҳамкорликда олиб борилаётган рейд давомида ҳаракатдан тўхтатилиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

Бундан ташқари, 88 марта қоида бузган қарздор фуқаронинг Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2023 йил 12 июндаги қарорига асосан банкдан 52,8 миллион сўм миқдорида қарздорлиги борлиги аниқланган.

Шу сабабли Spark бир йўла иккита қарздорликни қоплаш мақсадида аукцион савдоларига чиқарилиши, сотувдан тушган пул маблағлари қарздорликларга йўналтирилиши белгиланди.

Мавзуга оид