Тошкентда тез ёрдам машинаси ва Nexia тўқнашиб кетди
ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси ва тез ёрдам машинасининг бир нафар йўловчиси тан жароҳат олган.
Олмазор туманида тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 4 феврал куни соат 16:30 ларда Нурафшон-Беруний кўчалари чорраҳасида содир бўлган. 1982 йилда туғилган Н.К. бошқарувидаги Форд русумли тез ёрдам машинаси ҳамда 1987 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган Nexia тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси ва тез ёрдам машинасининг бир нафар йўловчиси тан жароҳат олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Олдинроқ Тошкентда бешта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.
Мавзуга оид
21:26 / 06.12.2024
Тошкентнинг айрим кўчаларида 7 декабр куни автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади
16:52 / 02.10.2024
Тошкентда мактаб ўқувчиси устига футбол майдонидаги дарвоза қулаши туфайли вафот этди
15:51 / 12.08.2024
“Аҳоли билан келишилган” — пойтахт ҳокимлиги болалар майдончаси жойлашган ҳудуд сотувга қўйилганига изоҳ берди
16:23 / 29.07.2024