Ўзбекистон | 07:44 / 06.02.2024
12420
2 дақиқада ўқилади

Хоразмда ободонлаштириш бошқармаси мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Хива тумани ободонлаштириш бошқармасининг масъул шахслари қурилиш материалларини бозор баҳосидан 571,8 млн сўмга қиммат нархларда харид қилган.  

Хоразмда қурилиш материалларини қиммат нархларда харид қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Хива туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари “A.Q.” хусусий корхонаси ҳамда “KН.G.” МЧЖдан қурилиш материалларини бозор баҳосидан 571,8 млн сўмга қиммат нархларда харид қилганликлари аниқланган. Шунингдек, ушбу субъектлар томонидан қурилиш ишларини амалга оширишда расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали 56,1 млн сўм ўзлаштирилганлиги маълум бўлган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олдинроқ эҳтиёжманд оилалар учун қурилиш материаллари сотиб олишда катта миқдорда бюджет маблағларини талон-торож қилганлик учун Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси мансабдорларига ҳам жиноят иши қўзғатилганди

Мавзуга оид