Qanot Sharq Бухоро ва Жидда шаҳарлари ўртасида мунтазам қатновларни йўлга қўйди
Маҳаллий авиакомпания ҳисобланган Qanot Sharq Бухоро – Жидда – Бухоро йўналишида мунтазам қатновларини бошлади. Рейслар ҳафтада бир марта Аirbus А320 самолётида амалга ошрилиши маълум қилинди.
7 февралдан бошлаб Qanot Sharq маҳаллий авиакомпаниясининг Саудия Арабистони Жидда шаҳрига 2 томонлама рейслари қўйилди. Тошкент вақти билан соат 10:03 да авиакомпания самолёти Бухоро халқаро аэропортига қўнди ва шу билан унинг Бухоро — Жидда — Бухоро йўналиши бўйича мунтазам қатновларига старт берилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд этилишича, Бухородан Жиддага йўловчи рейслари ҳафтада бир марта — душанба кунлари Аirbus А320 самолётларида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Qanot Sharq бундан аввалроқ Жиддага Наманган халқаро аэропортидан ҳам биринчи парвозини муваффақиятли амалга оширганди. Ўша вақтда авиакомпания ҳозирги кунга қадар араб мамлакатига авиарейсларни Тошкент шаҳридан бажариб келган.
Маълумот учун, Qanot Sharq авиакомпанияси паркида Аirbus А320, А321neo ва А330 мавжуд бўлиб, ички ва халқаро авиаташувларни амалга оширади.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
19:32 / 14.12.2024
Qanot Sharq байрам кунларига режалаштирилган қатор рейсларини бекор қилди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024